Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 05:48

Журналист Алексей Валосевич суратга олгани учун милицияга тушди


Фарғонада ўзбекистонлик журналист Алексей Валосевич “махфий объектларни суратга олгани учун” қисқа вақт милиция бўлимида ушлаб турилиб, қўйиб юборилган.

Журналистдан милиция ходимлари барча фотосуратларни ўчириб ташлашни талаб қилган.

Милиция ходимлари махсус рухсатномга эга бўлмай туриб, махфий объектларни суратга олиш мумкин эмаслигини уқтиришган.

Аввалроқ журналит Тошкент метросида “Огоҳлик - давр талаби” плакатини суратга туширгани учун қўлга олинган эди.

Ўшанда Волосевич милиция бўлимида бир ярим соат ушлаб турилган эди.

Алексей Валосевич Ўзбекистонда қолган оз сонли мустақил журналистларнинг биридир.
XS
SM
MD
LG