Линклар

Шошилинч хабар
27 апрел 2024, Тошкент вақти: 05:51

Евро ҳудадда ишсизлик қарийб 12 фоизга камайди


17 мамлакат аъзо Евро ҳудадда ишсизлик 2011 йилдан буёнги энг паст кўрсаткичга тушди.

Европа Иттифоқи статистика маркази Eurostat маълумотларига кўра, Евро ҳудадда октябр ойида ишсизлик 12,1 фоизга камайган.

Ҳозирда минтақада ишсизлар армияси 18 миллионни ташкил этмоқда.

Энг кўп ишсизлар Испания ва Греция ҳиссасига тўғри келади. Бу мамлакатларда меҳнат қобилиятига эга ҳар тўрт одамнинг бири ишсиздир.

Eurostat келаси йил Евро ҳудудда иқтисодий ўсиш 1,5 фоизни ташкил этишини башорат қилмоқда.
XS
SM
MD
LG