Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 09:26

Ўзбекларга қачон майдон тегади ëки евромайдон сабоқлари


Norway -- Euromaidan in Oslo, 24Nov2013
Norway -- Euromaidan in Oslo, 24Nov2013

Украинадаги митингга чиққан ëшлар билан учрашган Озодлик мухбири украин ëшлари билан ўзбек ëшлари дунëқарашида катта тафовут борлигини айтди. Украина ëшлари ўз норозилигини ифода қилмоқда¸ улардан фарқли ўзбек ëшлари зулм ва камситишни ичига ютади, дейди мухбиримиз. Озодликнинг Қурултой дастури ана шу тафовут сабабларига бағишланди.



Украинада евроинтеграция тарафдорларининг оммавий намойишлари ва давлат идоралари биноларининг қамали давом этмоқда.

Расмийлар намойишчиларга қарши куч қўллаш билан таҳдид қилаëтганига қарамасдан евроинтеграция истагида бўлган Украина фуқаролари ўз сиëсий иродасини майдонда кўрсатмоқда.

“Мард майдонда билинар” деган ўзбек мақоли бор.

Аммо Ўзбекистоннинг майдонларида намойиш ўтказиш тақиқлаб қўйилганига ҳам 22 йил бўлди.

Ўзбекистонга раҳбар қилиб тайинланган Ислом Каримовнинг илк қарорларидан бири мамлакат майдонларда митинг қилишни таъқиқлаш бўлди.

Шундан бери ўзбек халқи майдонга чиқиб, ўз сиëсий иродасини намоëн қилишдан мосуво қолмоқда.

Ўзбекистон майдонларида сиëсий намойишларнинг тақиқланиши мамлакат конституциясига зид бўлса ҳам¸ мулозимлар бу қарорни бекор қилиш ҳақида ўйламаяпти.

2005 йилда Андижоннинг Бобур майдонига чиққанларнинг ўққа тутилгани¸ аксарият аҳоли орасида намойиш қилиш истагини сўндиргандек таассурот ҳосил қилади.

Озодликнинг Қурултой эшиттиришида “Ўзбекларга қачон майдон тегади ëки евромайдон сабоқлари” деган мавзуни муҳокама қилдик.

Муҳокамада тошкентлик политолог Анвар Назиров¸ Германияда истиқомат қилаëтган Ўзбекистон” Бирлик” партияси фаоли Анвар Усмонов ва ўзини Ўзбекистон ëшларининг вакилиман деб атаган Акмалжон иштирок этди.

Дастурда Украинадаги вазиятни Евромайдонда туриб кузатаëтган Озодлик мухбири Тўлқин ҳам қатнашди.

XS
SM
MD
LG