Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 04:17

Чак Ҳейгел кутилмаган ташриф билан Афғонистонга борди


АҚШ Мудофаа вазири Чак Ҳейгел.
АҚШ Мудофаа вазири Чак Ҳейгел.
АҚШ Мудофаа вазири Чак Ҳейгел Америкалик ҳарбийлар билан учрашиш учун Афғонистонга борди.

Шанба кунги аввалдан эълон қилинмаган ташриф Кобул ва Вашингтон расмийлари икки давлат ўртасида хавфсизлик тўғрисида шартнома имзолаш бўйича келишувга эриша олмаётган пайтга тўғри келди.

АҚШ расмийларига кўра, 2014 йилдан кейин АҚШ қўшинларининг Афғонистонда қолишига рухсат берувчи шартномани имзолашдан бош тортаётган президент Ҳамид Карзай билан Чак Ҳейгел ўртасида учрашув бўлиши режаланмаган.

Бироқ Карзайнинг матбуот котиби Афғонистон президенти шанба куни кечқурун АҚШ Мудофаа вазири билан музокара олиб боришини айтди.

Айни пайтда, Ғарб ахборот агентликлари Чак Ҳейгел Кобулда Афғонистон Мудофаа вазири Бисмиллоҳхон Муҳаммадий билан учрашганини хабар қилди.

Мулоқот чоғида Бисмиллоҳхон Афғонистон АҚШ билан хавфсизлик шартномаси имзолашига сўз берган.
XS
SM
MD
LG