Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 00:23

Бағдоддаги портлашларда ўнлаб ироқлик нобуд бўлди


Ироқ пойтахти Бағдод ва шаҳар ташқарисида 8 декабрь куни амалга оширилган ҳужумларда камида 33 киши нобуд бўлди.

Портлашлар натижасида ўнлаб одам жароҳат олгани хабар қилинди.

Ироқ расмийлари якшанба куни пойтахтнинг асосан шиалар яшайдиган мавзеларида камида 11 та бомба портлаганини билдирди. Уларнинг ярми автомобилга ўрнатилган бомба бўлган.

Бир кун олдин Бағдодда амалга оширилган портлашларда 16 киши, жумладан, спиртли ичимликлар сотадиган дўконга уюштирилган ҳужумда тўққиз киши ўлган эди.

Ироқдаги ҳужумлар мазҳабпарастлик асосида содир этилаётгани айтилмоқда. БМТ маълумотида кўра, 2013 йил бошидан бери Ироқда амалга оширилган ҳужумлар натижасида саккиз мингдан ортиқ одам ҳалок бўлган.
XS
SM
MD
LG