Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 17:39

Бокуда Европага газ етказиб бериш бўйича муҳим шартнома имзоланди


"Транс-Адриатик" газ қувури лойиҳаси бошқарув директори Кйетил Тунгланд, Боку ш.
"Транс-Адриатик" газ қувури лойиҳаси бошқарув директори Кйетил Тунгланд, Боку ш.
Озарбайжоннинг "Шох Дениз-2" газ лойиҳасини амалга ошираётган консорциум инвестиция ҳақида якуний шартнома имзолади.

Бу келишув Озарбайжоннинг Европага газ етказиб бериши учун йўл очди.

Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев сешанба куни Бокуда имзоланган қиймати камида 35 миллиард долларлик мазкур лойиҳа "Шох Дениз-2", "Транс Анатолия" ва "Транс Адриатик" лойиҳаларини ўз ичига олишини билдирди.

Британиянинг “ВР” ширкати мазкор лойиҳани амалга оширишда асосий ҳамкор ҳисобланади.

Шартномани имзолаш тантанали маросимида Буюк Британия ва Европа номидан Бтирания Ташқи ишлар вазири Уильям Ҳейг қатнашди.

Лойиҳа ишга тушганидан сўнг Европа Россияни четлаб, Грузия ва Туркия ҳудудлари орқали Озарбайжондан йилига 20 миллиард куб метр газ сотиб олиш имкониятига эга бўлади.
XS
SM
MD
LG