Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 18:06

“Ўзбекнефтегаз” Россияга газ экспорти тўхтатилганини инкор қилди


“Ўзбекнефтегаз” миллий холдинг компанияси Россияга газ экспорти тўхтатилганини инкор қилди.

12uz.com ахборот порталининг ширкат расмийларига таяниб билдиришича, “Ўзбекнефтегаз” хорижий ва ички истеъмолчиларга газ етказиб бериш мажбуриятларини тўлиқ бажариб келмоқда.

Ундан олдин Uzmetronom.com мустақил Интернет газетаси ўз манбаларига таяниб Ўзбекистон 17 декабрдан бошлаб Россияга экспорт шартномаси бўйича табиий газ етказиб беришни бутунлай тўхтатганини хабар қилган эди.

Манбалар буни Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати кескин пасайиб кетгани ва ички истеъмолчиларнинг газга бўлган талаби ортгани билан изоҳлаган. Мустақил нашр Россияга газ экспорти тўхтатилган бир пайтда Хитойга тўхтатилмаганини ҳам ёзган.

Ўзбекистоннинг қатор вилоятлари аҳолиси сўнгги йилларда газ ва электр тақчиллигидан шикоят қилиб келади.

Ўзбекистоннинг нефт ва газ заҳиралари ҳамда бир йилда қазиб олинган табиий бойликлар ҳақидаги расмий статистик маълумотлар тўлиқ ошкор этилмайди.

Ўзбекистонда 4-5 триллион кубометр газ заҳираси борлиги, йилига 60-70 миллиард кубометр газ қазиб олинаётгани айтилади.

Ўзбекистон газининг асосий харидорлари Россия, Хитой, Қозоғистон ва Қирғизистон ҳисобланади.
XS
SM
MD
LG