Линклар

Шошилинч хабар
23 апрел 2024, Тошкент вақти: 12:56

Қоҳирада автобус портлаб, 5 киши яраланди


Қоҳирада автобусга ўрнатилган қўлбола бомба портлаб 5 киши яраланди.

Associated Press агентлигининг маҳаллий расмийларга таяниб хабар қилишича, яна бир портловчи мослама портлаш рўй берган жой яқинида топилган ва зарарсизлантирилган.

Сешанба куни Нил дарёси дельтасида жойлашган Ал-Мансур шаҳридаги полиция идораси яқинида машина портлаб 15 киши ҳалок бўлган эди.

Чоршанба куни Миср ҳукумати “Мусулмон биродарлиги” ташкилотини террорчи ташкилот, деб эълон қилди.

Мисрдаги вазият июль ойида, исломчи Президент Муҳаммад Мурсий вазифасидан четлатилганидан сўнг кескинлашиб кетди. Мамлакат бўйлаб ҳужумлар ва портлашлар кучайди.
XS
SM
MD
LG