Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 20:36

Афғонистон: НАТО аскари толиблар ҳужумида ҳалок бўлди


Исёнчилар Афғонистон шарқидаги базага ҳужум уюштиргани натижасида НАТОнинг бир аскари ҳалок бўлди.

Нангарҳор вилояти ҳокимининг матбуот котиби Аҳмад Зиё Абдулзайга кўра, НАТО ва Афғонистон ҳарбийларига қарашли базанинг дарвозаси олдида автомобилга ўрнатилган бомба портлатилганидан сўнг толиблар жанггарилари объектга ҳужум қилган.

Отишма пайтида НАТОнинг бир аскари ҳалок бўлган. У қайси давлат аскари экани ҳозирча ошкор қилинмади.

Толиблар матбуот котиби Забиҳулла Мужоҳид ҳужум Толибон ҳаракати томонидан амалга оширилганини билдирди.

НАТО етакчилигидаги миссия ниҳоясига етаётгани боис жорий йил охиригача қарийб 85 минг хориж аскари Афғонистонни тарк этади.

Бироқ Вашингтон ва Кобул ўртасида хавфсизлик ҳақида битим имзоланса, Афғонистон ҳарбийларини тайёргарликдан ўтказадиган америкалик бир неча минг ҳарбий мамлакатда қолишига қонуний асос яратилади.
XS
SM
MD
LG