Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 16:50

Футбол: Муроджон Исмоилов “Нефтчи” жамоасига бош мураббий бўлди


Мурождон Исмоилов.
Мурождон Исмоилов.
Муроджон Исмоилов 2014 йил 3 январь куни Фарғонанинг “Нефтчи” футбол клубига бош мураббий этиб тайинланди.

Тошкентнинг “Пахтакор” жамоасини бошқариб келган сербиялик мутахассис Деян Журжевич 2012 йил июнида вазифасидан озод этилганидан сўнг унинг вазифасини вақтинча бажарган мураббий Муроджон Исмоилов декабрь ойида жамоага бош мураббий этиб тайинланган ва ўша йили “Пахтакор” Ўзбекистон чемпионлигини қўлга киритган эди.

“Пахтакор” клуби акционерлари бош мураббий лавозимини қисқартириб ўрнига клуб менежери лавозимини таъсис қилди.

Янги лавозимни шу пайтгача жамоа вице-президенти бўлиб ишлаган Самвел Бабаян эгаллади.

Айни пайтда "Нефтчи” жамоаси матбуот хизмати консультант-мураббий Амет Мамет билан тузган келишув бекор қилинганини билдирди.
XS
SM
MD
LG