Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 09:15

Ўзбекистонда бензин 20 фоизга қимматлади


10 январдан бошлаб Ўзбекистонда бензин нархи 20 фоизга оширилди. Бир литр Аи-80 бензини ва ёқилғи дизелининг давлат белгилаган нархи ҳозир 2005 сўмни ташкил этади. Бу нарх аввал 1670 сўм эди.

Аи-91 бензини 1835 сўмдан 2210 сўмга, Аи-95 бензини эса 2020 сўмдан 2435 сўмга кўтарилган.

Шу кунларда Ўзбекистоннинг барча вилоят ва шаҳарларида бензин тақчил. Кўплаб АЁҚШларда бензин деярли йўқ.

Шу боис кўплаб машина эгаларининг давлат белгилаган нархда бензин олишлари имконсизлигича қолмоқда.
XS
SM
MD
LG