Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 07:26

Афғонистон футбол жамоасига 2013 йилги Fair Play мукофоти берилди


Халқаро футбол федерациялари уюшмаси – ФИФА 2013 йилги Fair Play мукофотини Афғонистон миллий терма жамоасига берди. Мукофот 13 январь куни Цюрих шаҳрида ўтказилган тантанали маросимда Афғонистон Футбол федерацияси расмийларига топширилди.


Халқаро футбол федерациялари уюшмаси – ФИФА 2013 йилги Fair Play мукофотини Афғонистон миллий терма жамоасига берди. Мукофот 13 январь куни Цюрих шаҳрида ўтказилган тантанали маросимда Афғонистон Футбол федерацияси расмийларига топширилди.


Афғонистонлик футбол ишқибозлари, спортчилар ва ҳукумат расмийлари ФИФАнинг нуфузли халқаро мукофоти Афғонистонда тинчлик ва бирликни тарғиб қилган футбол бўйича миллий терма жамоага берилганини олқишладилар.

Футбол бўйича Афғонистон миллий терма жамоаси мураббийи Ҳумоюн Каргар 14 январь куни Озодликка ФИФА нинг Fair Play (Ҳалол ўйин учун) мукофоти ўз жамоасига топширилганини “тарихий ютуқ” дея атади.

- Узоқ йиллар уруш ҳаракатлари давом этганига қарамай, маросимда Афғонистон муҳим ғалабани қўлга киритишга муваффақ бўлди. Ҳатто кўп йиллардан бери ФИФА га аъзо бўлган мамлакатлар ҳам бу мукофотга сазовор бўлмаган, деди Афғонистон миллий терма жамоаси мураббийси.

Шунингдек, Каргар футбол ўйини Афғонистонга ватанпарварлик ғурури ва бирликни келтирганини қўшимча қилди.




Пойтахт Кобулда яшайдиган Қудратилла ФИФА мукофотининг футбол бўйича Афғонистон миллий терма жамоасига топширилиши мамлакатнинг яқин келажакда катта ютуқларни қўлга киритишидан далолат эканини айтди.

Fair Play қўмитаси аъзоси Токио Сексвелл Афғонистон футбол федерацияси мамлакатда футболни ривожлантириш учун катта ишларни амалга оширгани ва инфратузилма барпо этганини алоҳида таъкидлади.

2012 йилда Ўзбекистон Футбол Федерацияси ҳам илк бор ФИФАнинг Fair Play мукофотига сазовор бўлган эди.
XS
SM
MD
LG