Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 05:08

Лоқайд “мент”, лозимсиз хотинлар, Ватанга қайтган Севараю лол Халқ


Сарлавҳага чиқарилганлар таниқли публицист Шароф Убайдуллаевнинг бугунги OzodNazarида тилга олинган мавзулар қаҳрамонларидир.

Шароф ака бугун “Эътироф-2013” танловидан олган таассуротлари билан ҳам ўртоқлашди.

У киши билан суҳбатни бошлар эканмиз, аслида, “Эътироф-2013”ни тилга олмоқчи эмасдик. Лекин суҳбатдошимиз тилга олган бу мавзу гурунгимизга сабаб бўлган бир видеотасвир билан боғлиқ гапларнинг узвий давоми бўлди.


Ижтимоий тармоқларда пайдо бўлган видеотасвир мазмуни будир:

Саратон. Кундуз. Ўзбекистон шаҳарларидан бири. Кадрда ёш йигитлар. Ҳар-хил овозлар. Овозлар орасида аёлларники ҳам бор.

Камера одамлар боши узра ўтади ва бир-бирининг юзини юлишга уринаётган уч ёш аёлга кўзингиз тушади. Урушаётган аёлларнинг тилларидан жинсий алоқани ифодаловчи луғатга кирмаган сўзлар учаяпти.


Афтидан, муштлашув, тасвирга олиш бошланишидан олдин бошланган. Кадр четида ўзбек милиционери. У муштлашиши авжига чиқаётган аёлларга елкаси оша қарай-қарай, кадрдан чиқиб кетади.

Кадр марказида қолган уч аёлнинг жанжали эса авжига минади. Аёллар бир-бирини калтаклар экан, зўриқиб, эгнидаги калта кўйлакларининг ёқаси пастга, этаги тепага сурила боради. Ана, икки аёл учинчисини ётқизиб олди. Ётиб қолганнинг этаги сурилиб, уч қаричли кўйлаги қарийб ечилиб кетди: Анатомия музейи...

Атрофдаги 20 -30 чоғли эркак, улар орасида ёш болалар ҳам кўзга ташланади, бир-бирини сочидан юлиб, ерга пийпаётган аёлларга пишанг бераяпти: “Ур калласига!”

Аёллар жанги яна бир неча дақиқа давом этади. Эркаклардан баъзилари томошадан зерикди шекилли, аёлларни ажратишга урина бошлади. Боя кадрдан чиқиб кетган лоқайд милиция ходими шунда ҳам пайдо бўлмайди.

Жанжал тугагандай бўлди. Тугагандай бўлди. Тугадими-йўқми – билмаймиз, чунки видеотасвир шу жойда тугайди.


Ижтимоий тармоқларда пайдо бўлган бу видеотасвир мазмунини OzodNazarчимиз Шароф Убайдуллаевга айтиб бердик ва ундан сўрадик:

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:11:13 0:00
Бевосита линк


XS
SM
MD
LG