Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 19:32

Сурия ҳукумати делегацияси Женева тадбирини тарк этмоқчи


БМТ ва Араб лигаси элчиси Лахдар Браҳимий (чапда) ва БМТ бош котиби Бан Ки Мун (ўнгда) Женевадаги анжуман пайтида.
БМТ ва Араб лигаси элчиси Лахдар Браҳимий (чапда) ва БМТ бош котиби Бан Ки Мун (ўнгда) Женевадаги анжуман пайтида.
Сурия ҳукумати делегацияси Женевада ўтаётган халқаро конференцияда агар шанба кунига қадар муҳолифат билан мулоқотга эришилмаса, тадбирни тарк этишини маълум қилди.

Бу ҳақда Сурия Ташқи ишлар вазири Валид Муаллим БМТ ва Араб лигаси элчиси Лахдар Браҳимийга айтган.

Жума куни эрталаб Браҳимий Женевадаги БМТ миссияси жойлашган бинода расмий Дамашқ вакиллари билан музокара ўтказди. Унинг суриялик муҳолифатчилар билан учрашуви сал кейинроққа режалаштирилган.

Ушбу музокаралар натижасида Сурия ҳукумати ва мухолифати ўртасида юзма-юз мулоқат бошлашга эришиш мақсад қилинган. Ҳозирча бу борада бирор арзирли натижа кўзга ташланмаяпти.

Мухолифат ва унинг тарафдорлари, жумладан, Ғарб давлатлари, Араб мамлакатлари ва Туркия Сурияда ўтиш даври ҳукуматини тузишга замин яратилиши учун президент Башар Ассад истеъфо бериши кераклигини таъкидлаб келишмоқда.

Сурия ҳукумати мухолифатнинг бундай талабига рози эмаслигини билдирган.
XS
SM
MD
LG