Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 10:23

Украинада милиция билан намойишчилар ўртасидаги тўқнашувда беш киши ўлди


Украина милицияси намойишчилар билан милиция ходимлари ўртасида содир бўлган тўқнашувларда беш фуқаро нобуд бўлганини билдирди.

Бу ноябрь ойида ҳукуматга қарши норозилик намойишлар бошланганидан бери рўй берган энг мудҳиш тўқнашувлар бўлгани айтилмоқда.

Ундан олдин мухолифатга тарафдор кўнгилли тиббиёт ходимлари ва депутат Киев шаҳрида милиция ходимлари билан намойишчилар ўртасидаги тўқнашувда уч киши нобуд бўлгани, 150 одам жароҳат олгани, улардан 30 нафари оғир аҳволда эканини маълум қилганди.

Хабарларга кўра, ўлганлардан бирининг жасади намойишчилар бостириб кирган президент Виктор Янукович етакчилигидаги Минтақалар партияси идорасидан топилган.

Ички ишлар вазирлиги ўнлаб милиция ходими жароҳат олганини, улардан бир нечтаси ўқотар қуролдан яраланганини билдирди.

Украина Хавфсизлик хизмати ва Ички ишлар вазирлиги намойишчиларни зўравонликларни тўхтатишга, акс ҳолда “оқибати ёмон бўлиши” ҳақида огоҳлантирди.
XS
SM
MD
LG