Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 21:57

Сочида Олимпиада ўйинларининг ёпилиш маросими бўлиб ўтди


Сочи олимпиадаси ёпилиш маросимидан лавҳа, 2014 йилнинг 23 феврали.
Сочи олимпиадаси ёпилиш маросимидан лавҳа, 2014 йилнинг 23 феврали.
Кеча оқшом Сочидаги “Фишт” стадионида 2014 йилги қишки Олимпиада ўйинларининг ёпилиш маросими бўлиб ўтди.

Халқаро Олимпия қўмитаси президенти Томас Бах ўйинларни ёпиқ, деб эълон қилди.

Олимпиада ўйинлари 7 февраль куни старт олганди.

Бу ўйинларда миллий олимпия жамоалари ўртасида Россия 13 та олтин, 11 та кумуш ва 9 та бронза медал билан биринчи ўринни эгаллади.

11 та олтин, 5 та кумуш ва 10 та бронза медални қўлга киритган Норвегия жамоасига иккинчи ўрин насиб этди.

Канаданинг олимпия жамоаси эса 10 та олтин, 10 та кумуш ва 5 та бронза медали билан учинчи ўринни эгаллашга муваффақ бўлди.

Навбатдаги қишки Олимпиада 2018 йили Жанубий Кореянинг Пхенчхан шаҳрида бўлиб ўтади.
XS
SM
MD
LG