Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 07:00

Покистон армияси ҳужумида 30 жанггари ўлди


Шимолий Вазиристондаги ҳарбий ҳаракатлар сабабли ўз уйларини тарк этаётган маҳаллий аҳоли.
Шимолий Вазиристондаги ҳарбий ҳаракатлар сабабли ўз уйларини тарк этаётган маҳаллий аҳоли.
Покистон армияси қисмлари Шимолий Вазиристондаги жанггарилар яширингани тахмин қилинган жойларга уюштирган ҳужумлар натижасида камида 30 киши нобуд бўлди.

Сешанба кунги ҳаво ҳужумлари Шимолий Вазиристоннинг Шавал водийси ва Даттаҳел минтақасидаги жанггарилар тайёрлайдиган лагерларга қарши амалга оширилган.

Покистон ҳарбийлари ҳужумни ҳукумат ва покистонлик толиблар ўртасида бошланган тинчлик музокаралари шу ой бошида тўхтаб қолганидан кейин уюштирди.

Ҳарбий ҳаракатлар сабабли маҳаллий аҳоли ўз уйларини ташлаб Банну, Кохат ва Пешавор шаҳарларига кўчиб кетмоқда.
XS
SM
MD
LG