Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 13:12

OzodNazar: Россия Украинанинг Қора денгиз соҳилларига кўз тикмоқда


“Украинадаги руслар ва рус тилида сўзлашувчиларни ҳимоя қилиш Россия ҳукумати учун бир баҳона, холос. Путиннинг асл мақсади Украинанинг Қора денгиз соҳилларини тўла ўз назорати остига олишдир”, деди сиёсатшунос Камолиддин Раббимов ўзининг бугунги OzodNazarида.

3 март куни пайдо бўлган икки хабар Раббимовнинг бу фикри асоссиз эмаслигига далилдир.


Россия ҳукумати раиси Дмитрий Медведев Азов денгизини Қора денгиз билан боғловчи Керчь бўғози узра кўприк қуришга фармойиш бергани тўғрисида 3 март куни Новости ахборот агентлиги хабар қилди.

Шу куни пайдо бўлган бошқа хабарга қараганда, ҳудудлари Қора денгизга туташ Одесса, Николаев ва Херсон областлари “вакиллари” Қрим мухтор республикаси таркибига кириш истагини билдирган.

Мухтор республиканинг шу кундаги раҳбариятига таянилган хабарда истак билдирган “вакиллар”нинг айнан ким эканлиги айтилмаган.

Бу икки хабарни ўқибоқ Украина харитасига қарасангиз, гап нимада эканлигини дарҳол тушунасиз.



Украинада кечаётган воқеалар юзасидан МДҲга аъзо давлатлар муносабат билдира бошладики, бу масала ҳам Раббимовнинг бугунги OzodNazarида тилга олинди.

Раббимов билан суҳбат Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигининг Украинадаги воқеалар муносабати билан баёноти эълон қилиниши арафасида ёзиб олинганини эслатиб қўймоқчимиз.

XS
SM
MD
LG