Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 18:50

"Бархан" тунги клубида "қора ниқобли"лар ўттиздан ортиқ аёлни ушлаб олиб кетди


8 мартга ўтар кечаси Тошкент марказида, президент деъвони ёнида жойлашган ҳашаматли “Бархан” тунги клубида "Ниқоблилар" рейд ўтказиб, ўттиздан зиёд аёлни фоҳишаликда гумонлаб олиб кетган.

Бу ҳақда воқеа гувоҳлари Озодликка маълум қилишди. “Бархан” тунги қлубидан Қора ниқоблилар олиб кетган ўттиздан зиёд аёлнинг бири Елена уларни Сергелидаги тери-таносил касалликлари диспансерида ушлаб туришганини айтди.

- Биз 8 март кунини байрам қилиш учун шу тунги клубга борган эдик. Байрамни диспансерда ўтказишимизга тўғри келяпти, - дейди Елена.

Ўзбекистонда ниқобли шахсларнинг дўкон ва бозорларда тўсатдан рейдлар ўтказиши охирги йилларда русумга кирди.

Оддий халқ орасида бундай рейдлар "Маски шоу" номини олди.
XS
SM
MD
LG