Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 08:03

Афғонистон Вице-президенти Муҳаммад Қосим Фаҳим вафот этди


Муҳаммад Қосим Фаҳим.
Муҳаммад Қосим Фаҳим.
Афғонистон Вице-президенти Муҳаммад Қосим Фаҳим 56 ёшида ўз ажали билан вафот этди.

Афғонистон Президентининг матбуот котиби Аймал Файзий Вице-президент якшанба куни эрталаб ўлганини айтди.

Файзийга кўра, Муҳаммад Қосим Фаҳим вафот этгани муносабати билан ҳукумат мамлакатда уч кунлик мотам эълон қилган.

Маҳаллий ахборот агентликлари хабарига кўра, қанд касаллигидан азият чекиб келган Фаҳим юрак ҳуружидан ўлган.

Собиқ дала қўмондони Фаҳим 2009 йилдан бери Афғонистон Президенти Ҳамид Карзайнинг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.
XS
SM
MD
LG