Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 18:36

Фарғонада "Тантана" ресторани ёниб кул бўлди


Фарғона шаҳридаги “Тантана” ресторанида жумага ўтар кечаси ёнғин хавфсизлигига риоя этмаслик оқибатида ёнғин рўй бергани айтилмоқда. Фарғона ўт ўчириш хизмати расмийларига кўра, ёнғидан ҳеч ким жабр кўрмаган.

"Тантана" ресторанида 13 март куни рўй берган ёнғин ҳақида шу ресторанда ишловчи ходимларидан бири Озодликка маълум қилди.

-Ресторан тўлалигича ёниб кетди. Офисларигача ёнди. Саккизта ўт ўчириш машинаси келди. Бир соатда ўчирди. Ресторан олдида турган чет давлатни қимматбаҳо машинаси ҳам портлаб кетди, - деди "Тантана" ресторани ходими.

Ёнғин ҳақида "Тантана" ресторани раҳбарияти изоҳ бермаяпти. Фарғона шаҳри Ёнғин хафсизлиги бўлими ходимининг Озодликка айтишича, ёнғинга ресторан ошхонасининг электр тизимида рўй берган қисқа туташув сабаб бўлган.

-Таҳминий сабаби шу электр симидаги қисқа туташув, дейиляпти. Ҳозир лаборотория буни ўрганяпти, - деди Фарғона шаҳри Ёнғин хафсизлиги бўлими ходими.

Ўтган йили Фарғона шаҳри марказида очилган ҳашаматли “Тантана” ресторани аҳоли гавжум масканлардан ҳисбланиб келинган.

Шаҳарлик бадавлат оилалар тўй-маъракаларини шу ресторанда ўтказиб келган. Лекин ёнғин рўй берган пайтда ресторанда одамлар бўлмаган.

-Ёнғин саҳарда бўлаяпти, шу сабаб ёнғиндан ҳеч кимга зиён етмади. Рестораннинг 200 метр майдони ёнган, - деди Фарғона шаҳри Ёнғин хафсизлиги бўлими ходими.

Ўтган йили Фарғонадаги “Александрия” ресторани, “Донер” кафеси, мебель ва оптика дўконлари жойлашган икки қаватли бинога ўт кетган эди.

“Александрия” ресторани официантларидан бири ёнғинга электр симларидаги носозлик сабаб бўлганини айтганди.

Шу кунларда Ўзбекистоннинг турли вилоятларида газ баллонлар ёки қўлбола ускуналардан фойдланиш натижаларида кўплаб ёнғинлар содир бўлмоқда.

Шу ой бошида Хоразмдаги “Олтин балиқ” ресторанида рўй берган ёнғиндан икки одам жароҳатланганди.

Ўт ўчириш ҳизмати расмийлари хусусий корхона ва хонадон эгаларини ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя этишга чақирмоқдалар..
XS
SM
MD
LG