Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 01:20

Бирдамлик етакчисининг отаси Ҳасан Чориев оламдан ўтди


Ўзбекистонлик ҳуқуқ фаоли Ҳасан Чориев қамоқдан чиққанидан икки ой ўтиб, 72 ёшида шанба куни оламдан ўтди. Бу ҳақда Чориевнинг яқинлари Озодликка маълум қилди.

Чориев ўтган йил июнида қашқадарёлик 19 яшар аёлнинг номусига тажовуз қилишда айбланиб, ҳибсга олинган ва Тошкент вилоят маҳкамасининг қарори билан 5 йилу 2 ой қамоқ жазосига маҳкум этилганди.

Отахон шу йилнинг январ ойида амнистия асосида Товоқсойдаги қамоқхонадан муддатидан олдин озод этилганди.

72 ёшида вафот этган Ҳасан ота мухолифатдаги "Бирдамлик" ҳаракати раҳбари Баҳодир Чориевнинг отасидир.

Чориевнинг яқинлари икки марта юрак ҳуружини бошдан кечирган отахонни аҳволи қамоқхонада ўтириб чиққанидан сўнг ёмонлашганини айтишган.
XS
SM
MD
LG