Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 07:33

Украинанинг айрим минтақаларида россияпараст фаоллар намойишга чиқди


Россияпарастларнинг Донецкдаги намойишидан лавҳа, 2014 йилнинг 16 марти.
Россияпарастларнинг Донецкдаги намойишидан лавҳа, 2014 йилнинг 16 марти.
Якшанба куни Украинанинг шарқий ва жанубий ҳудудлари бўйлаб россияпарастларнинг намойишлари бўлиб ўтди.

Донецкда беш минг чоғли киши чор-атрофдаги бинолар эшик ва деразаларини синдиришиб, шаҳар бўйлаб юриш қилишди. “Донецк!”, “Қрим!”, “Россия!” дея қичқирган намойишчилар оломони Донецкни ҳам Украинадан таркибидан чиқариш тўғрисида референдум ўтказишга чақиришди.

Намойишчилар маҳаллий прокуратура биносини ишғол қилиб, Донецкнинг ўзбошимчалик билан сайланган губернатори Павел Губаревни Украина қамоқхонасидан озод қилишни талаб қилишди. Намойиш чоғида улар Украина байроғини йиртиб ташлашди ва Украина хавфсизлик хизмати биносига ҳужум қилишди.

Харьковда ҳам 6 мингга яқин одам референдум ўтказиб, Украинанинг русийзабон минтақаларига суверенитет берилишини талаб қилишди.

Бу ерда россияпараст фаоллар украин миллий маркази биносига бостириб кириб, украин тилидаги китобларни улоқтириб, ёқиб юборишди.

Россияпараст бир неча юз фаолнинг намойиши кеча Одесса шаҳрида ҳам бўлиб ўтди.

Бу орада Украина ҳукуматининг кеча Киевда бўлиб ўтган мажлисида Бош вазир Арсений Яценюк айирмачиликни дастаклаб, Украинани парчалаб ташлашга уринаётган кишиларга қаттиқ жазо берилиши билан таҳдид қилди.
XS
SM
MD
LG