Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 17:56

Обама: Қрим референдумини халқаро ҳамжамият тан олмайди


АҚШ президенти Барак Обама.
АҚШ президенти Барак Обама.
АҚШ президенти Барак Обама Россия президенти Владимир Путин билан якшанба куни ўтказилган телефон суҳбати чоғида Қримдаги референдум ҳеч қачон халқаро ҳамжамият томонидан тан олинмаслигини айтди.

Қримнинг россияпараст расмийлари якшанба куни саналган 50 фоиз сайлов бюллетенлари бўйича сайловчиларнинг 95,5 фоизи Россияга қўшилишни ёқлаб овоз берганларини билдирганлар.

Кремль матбуот хизматининг маълум қилишича, Путин кечаги суҳбат пайтида Обамага Қримдаги референдум қонуний бўлганини айтган ҳамда Украина ҳукумати мамлакатдаги русийзабон аҳолига нисбатан амалга оширилаётган зўравонликни бартараф қилмаётганидан хавотир изҳор қилган.

Душанба куни Европа Иттифоқи ташқи ишлар вазирлари 16 март куни Қримда ўтказилган референдумни нолегитим, дея қоралаб, россиялик амалдорларга дохил маблағларни музлатиш ва уларга нисбатан виза чекловлари жорий қилиш-қилмаслик тўғрисида қарор қабул қилиши кутилмоқда.

Британия ташқи ишлар вазири Вильям Ҳейг якшанба кунги референдумни “ҳақиқий демократик процедураларнинг устидан кулиш”, дея баҳолаган.
XS
SM
MD
LG