Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 14:41

Ғарб раҳбарлари Қримнинг Россияга қўшиб олинишини кескин қораламоқда


НАТОга аъзо давлатлар раҳбарлари Кремль томонидан Қрим республикаси ва Севастополь шаҳрининг Россия Федерациясига қўшиб олинишини бошқа давлат ҳудудининг "босиб олиниши", деб қоралади.

Бу ҳаракатнинг халқаро қонунларга зидлигини таъкидлаган ғарб раҳбарлари Москвани санкциялар эҳтимолидан огоҳлантирмоқда.

Хусусан, Польшага сафар қилаётган АҚШ вице-президенти Жое Байден бу ҳолда Россиянинг халқаро ҳамжамиятдан изоляциялашуви кучайиши ва НАТО коллектив кучлари томонидан Россия агрессиясига қарши жавоб бўлишидан огоҳлантирди.

Польша Бош вазири Дональд Туск эса Қримнинг Россия таркибига қўшиб олиниши халқаро ҳамжамият томонидан қабул қилинмаслигини айтди.

Буюк Британия ҳукумати Россия билан барча ҳарбий ҳамкорлик алоқаларини тўхтатишини маълум қилди.

Германия канцлери Ангела Меркел ҳам Қрим яриморолидаги референдум, сўнгра мустақиллик декларациясининг эълон қилиниши ва бу ҳудуднинг Россия таркибига қўшилишини ноқонуний, деб билишини маълум қилди.

Франция Президенти Франсуа Олланд Россия ҳукуматининг бу ҳаракатига Европа Иттифоқидан кескин жавоб бўлишидан огоҳлантирди.
XS
SM
MD
LG