Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 23:55

Обаманинг қўриқчиси Ҳаагада маст холда топилди


АҚШ президенти Барак Обаманинг уч нафар тан қўриқчиси интизомни бузгани учун кеча Ҳолландиядан уйларига жўнатилди.

Барак Обамани ҳимоя қилиш вазифаси топширилган АҚШ махфий агентларидан бири Амстердамдаги меҳмонхоналардан бирида маст холда хушидан кетиб қолган.

Яна икки агент холати ўрганилгунга қадар маъмурий таътилда бўлиб туришлари айтилди.

АҚШ президенти Барак Обама Катта еттилик саммити ҳамда Яддровий хавфсизлик анжуманида қатнашиш учун Ҳолландиянинг Ҳаага шаҳрига ташриф буюрганди.

2012 йилда АҚШ президенти Барак Обаманинг Майами шаҳрида сайловчилари билан учрашуви тадбирларида уни қўриқлаши керак бўлган махфий агент маст холда ҳушёрхонага олиб кетилган эди.

2012 йилнинг апрел ойида эса президент Обаманинг Колумбияга сафари чоғида ҳимоя қилиш вазифаси топширилган махсус агентлар ёмон хулқи туфайли АҚШга қайтариб юборилгандилар.
XS
SM
MD
LG