Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 13:19

Футбол: Осиё кубоги мусобақасида Ўзбекистон жамоасининг рақиблари маълум бўлди


Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси.
Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси.
Австралиянинг Сидней шаҳрида футбол бўйича 2015 йилги Осиё кубоги мусобақаларида иштирок этадиган миллий жамаолар гуруҳларини аниқлаш учун қуръа ташлаш маросими ўтказилди.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси “Б” гуруҳида Хитой, Шимолий Корея Демократик Республикаси ва Саудия Арабистони терма жамоалари билан куч синашиши аниқланди.

2015 йилги Осиё кубоги учун беллашувлар 9-31 январь кунлари Австралияда бўлиб ўтади.

Ўзбекистон терма жамоаси дастлабки ўйинни 10 январь куни Шимолий Корея терма жамоасига қарши ўтказади.

Ўзбекистонлик футболчилар гуруҳдаги иккинчи беллашув 14 январда Хитой ва учинчи ўйинни 18 январь куни Саудия Арабистони терма жамоаларига қарши ўтказади.
XS
SM
MD
LG