Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 19:22

Чехиялик сураткаш Ўзбекистонда олган фото асарларини Прагада намойиш этади


Чехиялик фотосуратчи Ян Шроубек 2010 йилда Ўзбекистонга сафари чоғида олган суратларини Прагада 5 апрел куни очиладиган кўргазмасида намойиш этади.

Шроубек тўрт йил аввал Ўзбекистонга сафар қилиб, бу мамлакатнинг деярли барча шаҳарларида бўлиб қайтганди.

Оқ-қора фотосуратларда Ўзбекистондаги ҳаётни чехиялик сураткаш ўзбекистонлик аёллар, болалар, кексалар чеҳраси билан ифодалаган.

“Ҳар ерда одамлар”деб номланган фотокўргазма 5 апрел куни, соат 9.00да Праганинг Кршивоклат қасрида очилади.

Ўзбекистон журналист ва фотосуратчилар учун ёпиқ мамлакатга айланган. Ўзбекистонни "Балиқлар мамлакати" деб атаган россиялик журналист 2012 йилда Тошкент ҳаво қўналғасидан ортига қайтариб юборилган эди.
XS
SM
MD
LG