Линклар

Шошилинч хабар
16 октябр 2024, Тошкент вақти: 05:51

Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги янги паспорт тизими бўйича мулоқот ўтказади


Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги паспорт тизими бўйича мамлакат аҳолисини ўйлантираётган саволларга жавоб бериш учун интерактив мулоқот ўтказади.

Вазирлик матбуот ҳизматига кўра, фуқаролар 8 апрел куни 10.00дан 12.00гача “қайноқ линия” орқали ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат этишлари мумкин.

Ўзбекистон Ички ишлар вазирлигининг Хорижга чиқиш ва кириш фуқаролик бошқармаси расмийлари интерактив мулоқотда қатнашади.

Ўзбекистонда кўпчилик янги биометрик паспорт ололмай сарсон бўлаётганидан шикоят қилади.

Ташқарида яшаётган миллионлаб ўзбекларни ҳам шу кунларда биометрик паспортни қандай олиш масаласи ўйлантирмоқда.
XS
SM
MD
LG