Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 17:01

Украина шарқида "аксилтеррор амалиётлари" қайта бошланди


Украина ҳукумати мамлакат шарқидаги россияпараст айирмачиларга қарши амалиётларга қайтадан киришганини билдирди.

Украина Ички ишлар вазири Арсен Аваков бугун тонг саҳардан бошланган аксилтеррор амалиётлари давомида Краматорскдаги телевизион минора ишғолчилардан озод қилинганини айтди.

Аввалроқ Донецк вилоятида Украина армиясининг зирхли машиналари карвонини йўлда юзлаб тинч аҳоли тўхтатишга урингани хабар қилинганди.

Славянскдан 6 километр ғарбдаги Андреевка шаҳрида россияпарастлар ва украина ҳарбийлари ўртасида жиддий тўқнашувлар рўй бергани, бир қанча одам, жумладан икки украин ҳарбийси нобуд бўлгани ҳақида хабар олинганди.

Айни пайтда жума куни қуролли тўқнашувлар давомида ўнлаб одам ҳалок бўлган Одессада уч кунлик мотам эълон қилинди.
XS
SM
MD
LG