Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 12:51

Москвада марказий осиёлик қочқинлар ҳимоячиси Елена Рябинина оламдан ўтди


Елена Рябинина.
Елена Рябинина.
Якшанба куни эрталаб Москвада Инсон ҳуқуқлари институтининг “Бошпана олиш ҳуқуқи” дастури раҳбари Елена Рябинина оламдан ўтди.

Ҳуқуқ фаоли Россиядан қочқинлик мақомини олишга уринган кишилар, сиёсий ёки диний босим туфайли юртидан қочиб келганидан сўнг ўз мамлакати махсус хизматлари томонидан Россия ҳудудидан ўғирлаб кетилган шахсларга ёрдам дастурини ташкил қилиб, унга бошчилик қилиб келган.

Мутахассислиги ҳуқуқшунослик бўлмаса-да, Россия қонунларини жуда яхши билган Елена Рябинина ёрдамидан баҳраманд бўлганлар орасида ўзбекистонликлар ҳам кам эмас.

Сўнгги пайтларда саратон хасталигидан азият чекиб келган ҳуқуқ фаоли Елена Рябининанинг жасади 6 май куни тупроққа топширилиши айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG