Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 10:13

Тошкентда АҚШ-Ўзбекистон қўшма комиссиясининг илк йиғилиши бўлиб ўтмоқди


Фан ва технология соҳасидаги ҳамкорлик бўйича АҚШ-Ўзбекистон қўшма комиссиясининг биринчи мажлиси 2014 йил 5-7 май кунлари Тошкентда бўлиб ўтмоқда.

Йиғилиш АҚШнинг собиқ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон ва Ўзбекистон Бош вазири биринчи ўринбосари Рустам Азимов 2010 йилда имзолаган “АҚШ-Ўзбекистон ўртасидаги Фан ва технологияга оид” келишув доирасида амалга оширилмоқда.

Тошкентдаги АҚШ элчихонаси маълумотига кўра, мажлисда 60 га яқин ўзбекистонлик олим, тадқиқотчи ва мулозимлар қаторида 30 нафар америкалик олим, университет тадқиқотчилари ҳамда ҳукуматга қарашли ва нотижорат ташкилотлар вакиллари иштирок этмоқда.

Қўшма комиссия мажлисида қишлоқ хўжалиги, қайта тикланувчи энергия манбалари ва тиббиёт каби учта ўзаро келишилган соҳа бўйича икки йиллик ҳаморликка оид иш режаларини ишлаб чиқиш мақсад қилинган.
XS
SM
MD
LG