Покистон пойтахти Исломободда 11 май куни мухолифатнинг минглаб тарафдори ўтган йилги сайловларда сохталаштиришга қарши норозилик намойиши ўтказди.
Мазкур намойишга мухолифатдаги сиёсатчи, Таҳрики Инсоф партияси лидери Имрон Хон раҳбарлик қилди.
Маълумотларга кўра, кеча парламент биноси олдида бўлиб ўтган намойишда бутун мамлакатдан йиғилган 25 минг чоғли киши қатнашган.
Намойишчилар олдида сўзга чиққан Имрон Хон 2013 йилги парламент сайловларида сохталаштиришга йўл қўйилганини иддао қилиб, мамлакат расмийларини танқид қилди. Тўртта сайлов округидаги овоз бериш натижалари юзасидан шубҳа билдирган Имрон Хон сайлов комиссиясини истеъфога чиқишга чақирган.
2013 йили Покистонда илк бор ҳокимият демократик йўл билан топширилганди. Унда Навоз Шариф бошчилигидаги Покистон мусулмонлар лигаси мамлакат парламентидаги 342 ўриндан 190 тасини эгаллаб, иқтидорга келганди. Сайловда учинчи ўринни эгаллаган Имрон Хон партиясига эса парламентдан 34 та жой текканди.