Линклар

Шошилинч хабар
03 ноябр 2024, Тошкент вақти: 07:57

ҚМХҚ: Қирғизистоннинг 19 фуқароси Сурия урушда қатнашмоқда


Қирғизистон расмийлари мамлакат жанубида жойлашган Жалолобод вилоятида яшовчи 19 фуқаро Сурияда Исломий исёнчи гуруҳлар сафида ҳукумат қўшинларига қарши урушда қатнашаётгани тахмин қилинаётганини билдирди.

12 май куни Қирғизистон Миллий хавфсизлик қўмитаси расмийлари Озодликка Туркия хавфсизлик хизмати уч нафар фуқаронинг Қирғизистонга қайтишига ёрдам берганини айтди.

Май ойида Сурияга кетаётган яна беш нафар Қирғизистон фуқароси қўлга олинган.

Ундан олдин Қирғизистон Миллий хавфсизлик қўмитаси етмишга яқин Қирғизистон фуқароси радикал гуруҳлар томонидан Сурия ҳукумати қўшинларига қарши урушга жалб этилгани тахмин қилинаётганини маълум қилган эди.

Суриядаги урушда қатнашган бир неча гуруҳнинг Қирғизистонга қайтгани маълум.
XS
SM
MD
LG