Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 15:37

"Геноцид", "банкрот" ва ифторликка нон олиб кетаётган болакай


Босния-Герцоговинанинг Бановичи шаҳрида яшовчи Эмина Осмонович бундан 20 йил аввал Сребреницада мусулмон эркакларқатлиом қилинган пайтда оила аъзоларидан 15 кишидан айрилган. У 20 йилдан бери ўғлининг ҳокини қидиради. БМТ Хавфсизлик кенгашида кейинги ҳафтада Сребреницада 1995 йилнинг 11 июлида 8 минг мусулмоннинг ўлдирилишини “геноцид” деб баҳолаш юзасидан резолюция лойиҳаси муҳокама қилинади.

Қуш Германиянинг Фрайбург шаҳридаги водопроводдан сув ичмоқда.

Афғон боласи ифторлик учун уйига нон олиб кетмоқда.

Покистоннинг панжоб вилоятида поезд ҳалокати оқибатида қамида 12 одам ҳалок бўлди.

Украина шарқидаги Донецк вилоятининг Горловка шаҳрида бомбапаноҳда жон сақлаётган одамлар.

Греция пойтахти Афина бозорида харибор кутаётган балиқ сотувчиси. Греция Халқаро валюта жамғармасига 1 миллиард 550 миллион евро қарзини тўлай олмаслиги ортидан дефольт ҳолатига кирган. 3 июль куни Греция расман “банкрот давлат” деб эълон қилинди.

Англиянинг Ливерпуль шаҳрида сайр қилаётган ота-бола.

Украина пойтахти Киевда урушга қарши граффити ёнидан ўтаётган аёл. Ўтган йил апрелидан бери Украина шарқида давом этаётган жангларда 6000 одам ҳалок бўлди.

Ўт ўчирувчилар Миср Бош прокурорига 29 июнь куни қилинган террор ҳужуми оқибатида юзага келган ёнғинни ўчирмоқда. Ҳужум оқибатида мамлакат Бош прокурори Хишам Баракат ҳалок бўлди.

Озарбайжон пойтахти Бокудаги спорт мактаби ўқувчилари каспий денгизида чўмилмоқда.

Серб армияси ҳарбийлари Белградда 28 июнь куни очилган серб миллий қаҳрамони сифатида кўриладиган Гаврило Принцип ҳайкали олдида фахрий қоровулда турибди. Босния серблари миллий қаҳрамони деб кўкларга кўтарилаётган Гаврила Принцип 101 йил олдин эрцгерцог Франц Фердинандни ўлдириши ортидан Биринчи Жаҳон уруши бошланган эди.

СССРнинг биринчи ва охирги президенти Михаил Горбачев Россия собиқ Бош вазири Евгений Примаковни дафн этиш маросимида, 29 июнь, 2015 йил.

XS
SM
MD
LG