Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 20:54

Навоийлик ногирон аёл суд ижрочиси томонидан калтакланганини иддао қилмоқда


Навоийилик ҳуқуқ фаоли Дилдора Боймуродова 2014 йилда ҳам пикетда иштирок этмоқчи бўлгани учун 397 минг сўмлик жаримага тортилган эди.
Навоийилик ҳуқуқ фаоли Дилдора Боймуродова 2014 йилда ҳам пикетда иштирок этмоқчи бўлгани учун 397 минг сўмлик жаримага тортилган эди.

Навоийлик журналист ва ҳуқуқ фаоли Дилдора Боймуродова 90 ёшли холасининг ҳуқуқини ҳимоя қилиб пикетга чиққани учун маҳаллий ҳокимият томонидан босимга учраётгани ва суд ижрочиси томонидан калтакланганини иддао қилмоқда. Маҳаллий маъмурлар Озодликнинг мазкур иддао юзасидан сўровига жавоб беришдан бош тортди.

Дилдора Боймуродованинг Озодлик радиосига айтишича, у ва яна 9 одам 2015 йилнинг 1 майида суд қарори билан уйи ноқонуний тортиб олинган 90 ёшли холаси Махпурат Самиевага ҳовлиси қайтариб берилиши талаби билан Навоий шаҳар ҳокимияти олдида пикет ўтказган.

Мазкур пикетда қатнашгани учун Дилдора Боймуродова ҳибсга олинган ва суд ҳукми билан 7 миллион 200 минг сўм миқдорида жаримага тортилган. Аммо Боймуродова ишсиз бўлгани ва болаларини ўзи ёлғиз ногиронлик нафақасига боқаётгани сабабли жаримани тўлай олмаган.

Дилдора Боймуродованинг иддао қилишича, 3 июль куни суд ижрочилари жаримани тўлай олмагани учун у ижарага яшаётган уйдаги буюмларни хатлашга келган. Дилдора Боймуродова уйдаги буюмларнинг дерли барчаси ўзиники эмас, уйни ижарага берган одамники эканини айтиб,буюмларни олиб кетишга йўл қўймаслигини билдирганидан сўнг ўзи ва қизига нисбатан куч ишлатилганини иддао қилди.

- Тез ёрдам, участковой мелиса ва яна 15 милиция ходими келди. Пожарний ҳам келди. Битта ногирон, иккита ҳимоясиз боласи билан яшаётган аёлнинг уйига шунчаси кириб келди. Ўша куни ўғлимга ҳам, қизимга ҳам, менга ҳам куч ишлатди. Биздаги вилоят амалдорларининг кучи фақат мана шундай ижтимоий ҳимояга муҳтож одамларгагина етади,- деди Дилдора Боймуродова.

Навоийлик ногирон аёл суд ижрочиси томонидан калтакланганини иддао қилмоқда
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:03:58 0:00

Унинг қизи Камола Суннатова куч ишлатган шахс Кармана туман суд ижрочиси Мансур Жўраев бўлганини иддао қилди.

- Бизни огоҳлантиришмаган эди. Биз уларга “огоҳлантирганинглар йўқ. Тоғамнинг буюмларини бера олмаймиз сизларга”, деб эшик олдида турдик. Шунда мени бир неча марта итариб юборишди. Пешонамнинг бир томони ғурра бўлиб, иккинчи томони кўкариб қолган. Лабим ёрилиб, оғзим қонай бошлади. Ҳозир ҳам буларнинг изи турибди. Бу ҳолатни ўзимизнинг участковойимиз ва суд ижрочиси Мансур Жўраев содир этди,- деди Камола Суннатова.

Унга кўра, мазкур воқеадан бир неча кун ўтгач, милиция ходимлари Мансур Жўраев билан яна уларнинг уйига келиб, Камола Суннатова ва Дилдора Боймуродова суд ижрочисининг қўлини тишлагани, юзларини тирмагани ва бошқа ноқонуний ҳаракатларни содир этганини айтиб, пўписа қилган.

Бу воқеа юзасидан суд ижрочиси Мансур Жўраев билан кун бўйи боғланишга қилган ҳаракатимиз натижа бермади. Унинг бизда мавжуд бўлган телефон рақамига сим қоққанмизда уяли алоқа операторининг “хизмат доирасидан ташқари”, деган маълумотини эшитдик.

Озодлик радиоси бу иш юзасидан Мансур Жўраевнинг фикрини ҳам унинг ўзи истаган пайтда оғзаки ёки ёзма тарзда эшитишга ва эълон қилишга тайёр.

Дилдора Боймуродованинг иши билан шуғулланаётган Кармана туман прокурори ёрдамчиси Ахрорхон эса Озодлик радиоси билан суҳбатлашишни истамади:

- Бунга телефон қилманг, хўп? Гаплашадиган гапим йўқ, хўп, -деб гапни қисқа қилди прокуратура вакили.

Дилдора Боймуродова ўзига нисбатан адолатсизликларга чидай олмай Тошкентга бориб турли идораларга мурожаат қилгани, аммо унинг шикоятларини ҳеч ким қабул қилмаганини айтди:

- Қачон президент эшитади, қачон Бош прокуратура ва бошқа тегишли ташкилотлар эшитади бу каби адолатсизликлар бўлаётганини, - дейди суҳбатдош.

Дилдора Боймуродова иккинчи гуруҳ ногирони. У 2010 йилда маҳаллий телевидения редакторлиги лавозимидан ноқонуний тарзда ишдан бўшатилганини иддао қилиб келади.

Дилдора Боймуродова 2014 йилнинг 7 декабрида Навоийдан Тошкентга пикет ўтказиш учун кетаётганида махсус хизмат томонидан йўлда қўлга олинган. Ўшанда у икки кун мобайнида Кармана туман Ички ишлар бўлимида сақланган ва сохта маъмурий айблов билан айбланиб, 397 минг сўм жаримга тортилган эди.

Дилдора Боймуродова мазкур жаримани ногиронлик нафақасидан тўлаган.

XS
SM
MD
LG