Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 12:43

Михаил Саакашвилини Украина бош вазири лавозимига тайинлаш талаб этилди


Грузия собиқ президенти, Одесса вилояти губернатори Михаил Саакашвилини Украина бош вазири лавозимига тайинлаш талаби билан ўтказилган петицияга етарли имзо тўпланган.

26 мингдан зиёд одам имзо қўйган ҳужжат Украина президенти сайтида эълон қилинди.

“М.Саакашавилини Украина бош вазири этиб тайинлашни талаб қиламиз. Бу одам Украинада илоҳотлар ўтказсин. Коррупция ва ислоҳотларнинг пайсалга солинаётгани тоқатимиз қолмади”, - дейилади петиция матнида.

Украина президенти фуқароларнинг ушбу мурожаатини 10 иш кунида кўриб чиқиши керак.

Михаил Саакашвили ўтган ҳафта Украина ҳукуматини коррупцияга қарши чинакам курашни бошлашга чақирган эди.

Ўз навбатида Саакашвили Украина бош вазири бўлишга иштиёқи йўқлигини ҳам айтган.

XS
SM
MD
LG