Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 12:05

Самарқандда тиббиёт муассасаси биноси ҳаёт учун хавфлилигидан шикоят қилган врач ишдан ҳайдалди


Гексохлоран ДДТ моддасидан қишлоқ хўжалигида ҳашарот ва зараркунандаларга қарши ишлатилади ўта заҳарли ҳисобланади
Гексохлоран ДДТ моддасидан қишлоқ хўжалигида ҳашарот ва зараркунандаларга қарши ишлатилади ўта заҳарли ҳисобланади

Самарқанд вилояти Каттақўрғон тумани Гулистон қишлоғидаги бирламчи тиббий-санитария ёрдам муассасаси бош врачи, муассаса биносининг яроқсизлиги ҳақида расмийларга арз қилгани учун ишдан олинганини даъво қилмоқда. Абдураҳим Бозоровнинг иддао қилишича, қарийб 60 йил аввал қурилган бинода кўп йиллар заҳарли кимёвий моддалар сақланган, бундан 10 йилча аввал эса, бино қарийб 10 минг аҳолига хизмат кўрсатадиган “Гулистон” қишлоқ врачлик пунктига ўзгартирилган.


“Гулистон” қишлоқ врачлик пункти (ҚВП) собиқ бош врачи Абдураҳим Бозоровнинг Озодлик билан суҳбатда айтишича, қарийб 10 минг аҳолига бирламчи тиббий-санитария ёрдамини кўрсатувчи муассаса биноси бундан 10 йилча аввал косметик таъмирдан ўтказилгунига қадар кўпни кўрган. Бинонинг 60 йиллик тарихида ундан узоқ вақт давомида ҳашарот ва зараркунандаларга қарши ишлатиладиган заҳарли кимёвий моддаларни сақлаш мақсадида фойдаланишган, дейди шифокор.

- Қишлоқ врачлик пункти биноси 1960 йилларда хом ғиштдан болалар боғчаси қилиб қурилган. У бир неча йил ишлаган, кейин колхоз идораси бўлган, кейин ташландиқ бўлиб ётган. 1990 йилларда бир “Камаз” гексохлоран ДДТ химикати сақланган бу бино ичида. Бу химикат йиллар давомида полнинг тагига тушиб, бутун хоналар заҳарлани қолган. Бундан тахминан 10 йилча аввал, 2000 йиллар атрофида бино бироз таъмирланиб, қишлоқ врачлик пункти учун ажратилган. Бино таъмирлангани билан гексохлоран химикати ҳиди сасиб ётибди. Мен бир неча марта вилоят ҳокимигача, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасигача шикоят қилганман, лекин улар пул йўқ, қабилида гап қилишган, дейди Абдруҳаим Бозоров.

Унинг яна айтишича, 10 минг аҳолига тиббий хизмат кўрсатадиган ҚВП биноси одам ҳаёти учун хавфли эканини ёзавергани Каттақўрғон туман тиббиёт бирлашмаси бош врачи томонидан таҳдидларга сабаб бўлган ва у ўз лавозимидан воз кечишга мажбурланган.

- Республика Соғлиқни сақлаш вазирлигига, Миллий хавфсизлик хизматига – Иноятовга телеграмма бердим, “шундай гап, атрофимда шунда воқеа бўлмоқда”, деган маънода. Орадан икки ой ўтиб, олдимга келишди ва нима учун бу телеграммани бердинг, деб дўқ-пўписа қилишди. Бир гуруҳ бўлиб уюшиб, сени ишдан ҳайдаймиз, иш вақтида телеграмма ёзиш билан шуғулланиб юрибсан, урамиз, ўлдирамиз, деган гапларни қилганидан кейин, ишимни ташлаб кетишга мажбур бўлдим.

Агар Абдураҳим Бозоров иддао қилаётганидек, ҚВП биносида гексахлоран ёки бошқа кимёвий моддалар сақланган бўлса, уни тиббиёт муассасаси учун ишлатиш мутлақо мумкин эмас. “Гулистон” ҚВПси собиқ бош врачининг иддаолари юзасидан Каттақўрғон тиббиёт бирлашмаси раҳбарияти Озодликка изоҳ беришдан бош тортди.

Ўзбекистон президентининг 1998 йилдаги фармонига биноан амалга оширилган соғлиқни сақлаш ислоҳотлари доирасида ташкил этилган бирламчи тиббий-санитария ёрдами тизими талабларига кўра, 10 минг аҳолига хизмат кўрсатадиган қишлоқ врачлик пункти биноси янги қурилган бўлиши ёки йўқ деганда мавжуд бино барча талабларга жавоб берадиган даражада капитал таъмирдан ўтказилиши керак.

Лекин Абдураҳим Бозоровнинг иддаосига кўра, капитал таъмир у ёқда турсин, бинода кўп йиллар сақланган заҳарли моддалар қанчалик бартараф этилгани ҳам таҳлил этилмаган.

Гексохлоран ДДТ моддасидан қишлоқ хўжалигида ҳашарот ва зараркунандаларга қарши ишлатилади ўта заҳарли ҳисобланади. Унинг катта миқдордаги консистенцияси одам соғлиғига зарар етказиши мумкин.

XS
SM
MD
LG