Линклар

Шошилинч хабар
18 апрел 2024, Тошкент вақти: 12:49

Ўзбекистонда эротика тақиқланади. Рекламада


9 март куни Ўзбекистоннинг Ягона интерактив давлат хизматлари порталида “Реклама тўғрисида”ги қонун лойиҳасига киритилиши режалаштирилаётган ўзгартишлар лойиҳаси муҳокама учун эълон қилинди.

Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ишлаб чиққан қонун лойиҳасида тижорий рекламада эротик саҳналардан фойдаланиш, ҳақиқий ёки ўйинчоқ қуролларни тасвирлаш тақиқланиши ҳамда бошқа қатор тақиқлар назарда тутилган.

Ўзгартишлар лойиҳасига кўра, 1999 йил, 25 декабрда имзоланган “Реклама тўғрисида”ги қонуннинг 6- моддасига “эротика” сўзини киритиш назарда тутилган.

6- модда

Тилга олинган моддада тижорий рекламага доир қатор тақиқлар санаб ўтилган. Масалан, “ишлаб чиқарилиши ёки реализация қилиниши қонун ҳужжатлари билан тақиқланган маҳсулот тўғрисида ахборот тарқатиш; жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахси ва ижтимоий мавқеига қараб, бошқа ҳолатларга кўра камситиш ёки ўзга шахсларнинг маҳсулотини бадном этиш” каби тақиқлар мавжуд.

Шунингдек, 6- моддага биноан Ўзбекистонда тижорий реклама маҳсулотларида порнографияни тарқатиш ҳам тақиқлаб қўйилган.

Мана энди тақиқлар рўйхатига эротика ҳам қўшилмоқда.

Эротика нима?

“Реклама тўғрисида”ги қонун лойиҳасига киритилиши режалаштирилаётган ўзгартишлар қабул қилингач, маҳсулоти ёки хизматини реклама қилувчилар, реклама маҳсулотларини тайёрловчилар, уларни намойиш қилувчилар қандай критерийлардан келиб чиқади?

Маълум бўлишича, Ўзбекистонда “эротика” тушунчасининг аниқламаси йўқ. Бу сўз ҳатто “Изоҳли луғат”га киритилмаган. Бош луғатда “Порногрфия”, “порнографик” сўзлари мавжуд, бироқ “эротика” сўзи йўқ.

1984 йилда нашрдан чиққан Русча-ўзбекча луғатда “эротика” сўзи “эротика, шаҳватпарастлик, шаҳвоний ҳис”, деб ўгирилган.

Таърифи қонунларда ҳам йўқ

Интернетдаги ресурслар Ўзбекистон қонунларида “эротика” ва “порнография” тушунчалари таърифланганми, деган қизиқишимизни қондира олмади. Шу мавзуда топганимиз бир материалда бундай таърифлар Ўзбекистон қонунларида мавжуд эмаслиги, натижада у ёки бу материал порнографиями ёки эротика эканлигини аниқлаш қийинлиги айтиб ўтилган.

Ўзбекистонлик ҳуқуқшунос Руҳиддин Комиловдан ҳам қонунларда “эротика” ва “порнография” тушунчалари таърифи йўқлигини эшитдик.

- Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 189- моддаси ҳамда Жиноят кодексининг 130- моддаси порнографик материаллар ҳақида. “Эротика” тушунчасига таъриф берилмаган. “Порнографик материаллар” тушунчасига ҳам таъриф берилмаган, деди ҳуқуқшунос.

- Бундай ҳолатда реклама тарқатувчи рекламасида эротика йўқ эканлигини, текширувчи эса, эротика бор эканлигини қандай исботлайди?

Бу саволга жавобан Руҳиддин Комилов масала экспертлар гуруҳи томонидан ҳал қилинажагини айтди. (Ҳуқуқшунос билан суҳбат лавҳа остида илова қилинган аудиофайлда)

Суҳбатдошимиз фикрича, шу кунда Ўзбекистонда реклама маҳсулотларида эротика мавжуд эмас.

Бошқа тақиқлар

“Реклама тўғрисида”ги қонун лойиҳасига киритилиши режалаштирилаётган ўзгартишлар лойиҳаси шу кўринишда қонун кучини олса, Интернетда қимор ўйинлари дастур таъминотлари реклама қилинишига ҳам тақиқ қўйилади.

Қонун лойиҳасида балоғатга етмаган болалар учун ишлаб чиқарилган маҳсулотларда ҳақиқий ёки ўйинчоқ қуролларни тасвирлаш мумкин эмаслиги ҳам айтилган. Бундан ташқари реклама балоғатга етмаган болаларни реклама қилинаётган маҳсулотни сотиб олишга чақирмаслиги лозим.

Энергетик ичимликлар рекламасида эса бу ичимликларни белгиланган меъёрдан кўп ичилиши соғлиқ учун зарар экани айтилиши лозим.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:03:25 0:00
Бевосита линк

XS
SM
MD
LG