Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 18:48

Ироқ ўйингоҳидаги портлашдан қирқдан зиёд одам нобуд бўлди


Ироқнинг Искандария шаҳри ўйингоҳида содир этилган портлашдан қирқдан зиёд одам нобуд бўлди, ўнлаб одам яраланди.

Жума куни кечқурун ўйингоҳда футбол ўйини якунлангач ғолибларга мукофотлар топшириларкан, томошабинлар орасида бўлган ҳудкуш ҳужумчи ўзини портлатиб юборган.

Портлаш оқибатида ёши 10-16 орасидаги йигирмага яқин бола ҳам ҳалок бўлган.

Ҳужум учун масъулиятни "Исломий давлат" экстремист гуруҳи зиммасига олди.

Гуруҳ шия жанггари гуруҳларидан ўч олиш мақсадида бу ҳужумни уюштирганини билдирди.

XS
SM
MD
LG