Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 19:23

Тадбиркор: “Пахтага пул бермаганим учун бор молим мусодара бўлди”


OzodMikrofon га қўнғироқ қилиб арз қилган тадбиркорлар маҳаллий ҳокимларнинг уларнинг фаолиятига тўсқинлик қилиб, катта қарзларга ботиргани ҳақида шикоят қилди. Тадбиркорларга кўра, маҳаллий ҳокимлар президентнинг тадбиркорларни ҳимоя қилишга қаратилган қонунларини назар-писанд қилмай, уларни қақшатмоқда.

Чирчиқлик тадбиркор: “Ҳаммаси пахта теримига пул бермаганимдан бошланди”

Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳрида ўзининг хусусий дўконида тадбиркорлик қиладиган Асия Шатилованинг айтишича, унинг 100 миллион сўмга яқин молини солиқ инспекцияси ходимлари ҳеч қандай актсиз мусодара қилган. Тадбиркорга кўра, ўтган йили пахта терими учун 700 минг беришдан бош тортган кунидан бошлаб, унинг бошига қора кунлар кела бошлаган:

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:05:37 0:00
Бевосита линк

Фарғоналик тадбиркор: “Балиқлар энди катта бўлганда ҳоким уларни йўқ қилди”

Наманган вилоятининг Поп туманида балиқчилик қилган бувайдалик фермер 40 яшар Баҳодир Қосимовнинг айтишича, ҳокимиятдан расман рухсат олиб, барча ҳужжатларни расмийлаштириб, банкдан қарз олиб тадбиркорликни йўлга қўйганида ва ҳовузга ташланган 12 гарммлик балиқлар 300 граммлик бўлиб қолган пайтда, ҳеч бир сабабсиз маҳаллий ҳокимият унинг тадбиркорлигини бекор қилган. Оқибатда фермер уй-жойи, мошиналарини сотиб дала шийпонида кун кўрмоқда. Бўйинда эса банкдан олинган 180 миллион сўм қарз фоизи билан турибди:

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:06:08 0:00
Бевосита линк

XS
SM
MD
LG