Линклар

Шошилинч хабар
06 декабр 2024, Тошкент вақти: 12:14

Ироқ қўшинлари Мосулга, "Исломий давлат" кучлари Рутбага ҳужум қилмоқда


Iraq -- Iraqi forces wear gas masks for protection as smoke billows in the background after Islamic State (IS) group jihadists torched Mishraq sulphur factory, near the Qayyarah base, about 30 kilometres south of Mosul, October 22, 2016.
Iraq -- Iraqi forces wear gas masks for protection as smoke billows in the background after Islamic State (IS) group jihadists torched Mishraq sulphur factory, near the Qayyarah base, about 30 kilometres south of Mosul, October 22, 2016.

Ироқ кучлари Мосул томон илгарилар экан, "Исломий давлат" жангчилари, Мосулга ҳужумдан эътиборни чалғитиш мақсадида, ғарбий Анбар вилоятидаги Рутба шаҳарчасига ҳамла қилдилар.

Айни пайтда курд кучлари "Исломий давлат"нинг сўнгги истеҳкоми - Мосул шимоли-шарқига янги ҳужумларни бошладилар.

Мосулни "Исломий давлат" назоратидан олиш амалиёти бир ҳафта олдин бошланди.

Курд қўшинлари Мосулга шимол ва шарқдан, Ироқ ҳукумати қўшинлари эса жанубдан яқинлашмоқда.

Курд кучлари Мосул шаҳри яқинидаги Башиқа шаҳрини 23 октябрда ишғол этганликларини айтади.

"Исломий давлат" гуруҳининг Рутба шаҳрига ҳужуми Ироқ кучлари шаҳарни жангарилар назоратидан қайтариб олишидан тўрт ой ўтиб кузатилмоқда.

Рутба ҳокими Имад Мешаал шаҳар марказида тўқнашувлар бораётганини айтиб, бош вазир Ҳайдал Абадийдан қўшимча кучлар юборишни сўради.

21 октябрда Ироқ хавфсизлик кучлари "Исломий давлат" жангариларининг Киркук шаҳрига ҳужумини бартараф этганди.

Аммо мазкур жангларда Ироқ хавфсизлик кучларидан камида 80 нафар одам ҳалок бўлганди.

XS
SM
MD
LG