Линклар

Шошилинч хабар
23 июл 2024, Тошкент вақти: 05:42

Фарғонада кўчага ўйнашга чиққан 3 яшар қизалоқ ғойиб бўлди


3 ёшли Муслима Мансурова 7 январь куни ўйнагани чиққан ва изсиз йўқолган.
3 ёшли Муслима Мансурова 7 январь куни ўйнагани чиққан ва изсиз йўқолган.

Фарғона вилоятининг Учкўприк туманида уч яшар қизча бедарак йўқолган. Қизнинг отаси Фозилжон Мансуровнинг Озодликка айтишича, унинг Муслимахон исмли қизи 7 янврь куни уйдан чиқиб кетиб, изсиз ғойиб булган. Фарғона милицияси йўқолган қизни кўрган-билганлардан маълумот беришни сўрамоқда, йирик миқдорда суюнчи пули ҳам ваъда қилмоқда.

Фозилжон Мансуров уч ёшли қизи йўқолгани ҳақидаги маълумотни ижтимоий тармоқларда эълон қилди ва одамлардан қизини топишга ёрдам сўради.

Озодлик билан суҳбатда Мансуров қизи 7 январь куни соат 15.30ларда кўчага ўйнагани чиққани ва ғойиб бўлганини айтди.

3,5 ёшда. Бўйи 85, 90см атрофида. Шу куни опалари билан ўйнагани чиққан. Опачалари сал нарироққа кетиб қолган. Қайтишса йўқ. Қай холда йўқолган, қайси томонга юрган, ҳеч ким билмайди, - дейди йўқолган кизнинг отаси.

Фарғона вилояти ИИБси қизчани қидириш ишига Учкўприк тумани милицияси тўлиқ жалб этилганини билдирди.

Милиция йўқолган қизни кўрган-билганлардан маълумот беришни сўрамоқда, йирик миқдорда суюнчи пули ҳам ваъда қилмоқда.

- Қизалоқни қидириш ишлари давом этмоқда. Уни кўрган-билганлар маҳаллий милициянинг 515-14-90 телефонига қўнғироқ қилишлари мумкин, - деди Фарғона ИИБсининг Озодлик боғланган ходими.

Фарғонада ёш қизчанинг йўқолиб қолгани ҳақидаги хабар кўплаб ота-оналарни ҳушёр торттирган.

Йўқолган фарғоналик қизчанинг отаси Фозилжон Мансуров бошқа ота-оналарга ўз фарзандларига кўпроқ эътибор қаратишни тавсия қилади.

- Биз ҳозир ўзимиздан ўтганини ўзимиз биламиз. Ўша куни акамизни туғилган куни бўлган. Ҳамма овқат пишириш, супур-сидир билан оввора бўлган. Яна кичгина эмизикли қизимиз бор, икки ойлик. Аяси шу билан оввора эди. Ўртада Муслимахон йўқ бўлиб қолган-да, - дейди қизнинг отаси.

Ўзбекистонда ёш болаларнинг йўқолиши биринчи марта рўй бераётгани йўқ.

Бундай холатлар кўпинча болаларнинг ота-онаси ва катталар эътиборидан четда қолиши қоибатида рўй берарди.

Ўтган йилнинг август ойида Хоразм вилоятининг Хонқа туманида икки яшар қизча бедарак йўқолган.

Зарифа Хўжаниёзованинг жонсиз жасади йўқолганидан беш кун ўтиб шолизордан топилганди.

Милиция хулосасига кўра, қизча ота-онасини қаровисиз қолиб, шолизорга юриб кетган ва балчиққа ботиб ўлган.

Бундан аввал Қарши ва Ангрен шаҳарларида ҳам икки ва уч ёшли қизлар бедарак йўқолгани ҳақда Озодлик хабар берган эди.

XS
SM
MD
LG