Линклар

Ўзбекистон Туркманистон билан чегарани демаркация қилишга киришган


Ўзбекистон Туркманистон билан давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш бўйича музокаралар жараёнини қайта тиклаганини билдирди.

Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди.

Вазирлик матбуот баёноомасида айтилишича, 2017-йилнинг 27-30-март кунлари Туркманобод шаҳрида Ўзбекистон ва Туркманистон Давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш масалалари бўйича ҳукуматлараро қўшма комиссия ишчи гуруҳларининг учрашуви бўлиб ўтган.

“Дўстона муҳитда ва конструктив мулоқот руҳида бўлиб ўтган учрашув якунида 2017-йил учун музокаралар режаси келишиб олинди”, - дейилади ТИВ хабарномасида.

Ўзбекистоннинг Хоразм, Қашқадарё ва Бухоро вилоятлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Туркманистон билан умумий чегарага эга. Икки мамлакат ўртасидаги чегара узунлиги 1 минг 650 километрни ташкил этади.

Айни пайтда Туркманистонда қарийб ярим миллион этник ўзбек истиқомат қилиши ва улар Туркманистон жами аҳолисининг 12 фоизини ташкил этиши айтилади.

Ўзбекистоннинг Хоразм, Сурхондарё вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикасида эса 150 мингдан зиёд этник туркман яшайди.

XS
SM
MD
LG