Линклар

13 декабр 2017, Тошкент вақти: 16:16

Россиянинг Петербург шаҳри метросига қилинган террор ҳуружи ортидан Тошкент метросида хавфсизлик чоралари кучайтирилди.

Бу ҳақда пойтахт Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари Дониёр Тошхўжаев 6 апрель куни ўтган брифингда билдирди.

Унга кўра, Петербург метросига ҳужум қилинганидан сўнг Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги раҳбарияти Тошкент метросининг барча станцияларида бўлиб, милиция ходимлари ишининг самарадорлигини ўрганган.

Тошхўжаев бугунги кунда Тошкент метросида икки босқичли текширув олиб борилаётганини айтди. Йўловчилар дастлаб метрого кираверишда, кейин эса турникетлар олдида текширилмоқда.

Тошкент метроси уч йўналиш ва 29 бекатдан иборат. Метронинг узунлиги 39 километрни ташкил қилади.

XS
SM
MD
LG