Линклар

18 декабр 2017, Тошкент вақти: 21:27

Ўзбекистонда ишлаб чиқариладиган янги Chevrolet Malibu нархи 210 миллион сўм бўлади


Chevrolet Malibu.

GM Uzbekistan ширкати томонидан ишлаб чиқариладиган янги Chevrolet Malibu бизнес-класс тоифасидаги седаннинг нархи 210 миллион сўмни ташкил қилади.

Мазкур автомобил учун халқаро пластик карта орқали ҳақ тўланса, унинг нархи 110 миллион 852 минг сўм бўлади.

GM Uzbekistan матбуот хизматининг билдиришича янги Chevrolet Malibu ширкатнинг Тошкентдаги заводида йиғилади.

Янги Chevrolet Malibu мутлақо ўзгача жиҳозланиши, замонавий техник ва хавфсизлик талабларига жавоб бериши айтилмоқда.

Автомобиль 2,5 литрли 186 от кучига эга двигательга ва 6 босқичли автомат трансмиссияга эга бўлади. Янги машина 100 километрга 10,8 литр бензин ичади.

XS
SM
MD
LG