Линклар

Зафарободда 2,2 миллиард долларлик нефтни қайта ишлаш заводи қурилади


Мирзиёев 27 апрель куни Жиззахга борган эди.

Президент Мирзиёев 27 апрель куни Жиззах вилоятига қилган сафари доирасида Зафарабод туманида нефтни қайта ишлаш комплекси тамал тошини қўйиш маросимида иштирок этди.

Хабарда айтилишича, 2 миллиард 200 миллион долларлик мазкур лойиҳа барпо этилганидан сўнг йилига 5 миллион тонна нефтни қайта ишлайди.

Бу комплексга асосан Россия ва Қозоғистондан хом ашё олиб келиниши маълум қилинди.

Ҳисоб-китобларга кўра, заводда йилигиа 3 миллион 700 минг тонна мотор ёнилғиси, 700 минг тоннадан кўпроқ авиация керосини ва 300 минг тонна нефть маҳсулотлари ишлаб чиқарилади.

XS
SM
MD
LG