Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 14:28

Шавкат Мирзиёев Ашхобод ва Ар-Риёдга нима учун борди?


21 май куни Мирзиёев мусулмон мамлакатлари ва АҚШ саммитида иштирок этиш учун Саудия Арабистонига келди. 
21 май куни Мирзиёев мусулмон мамлакатлари ва АҚШ саммитида иштирок этиш учун Саудия Арабистонига келди. 

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедовнинг таклифига биноан 19 май куни амалий ташриф билан Туркманистонга келди. 21 май куни эса, Мирзиёев Ар-Риёд шаҳрида бўладиган араб-мусулмон мамлакатлари ва АҚШ саммитида иштирок этиш учун Саудия Арабистонига келди.

Мирзиёев Ашхободда

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимухамедовнинг ўзаро музокараларидан кейин "Аваза" конгресс-марказида икки томонлама ҳужжатларни имзолаш маросими бўлиб ўтди.

Бу ҳақда хабар қилган ЎзА агентлигига кўра, икки давлат раҳбарлари иштирокида қуйидаги ҳужжатлар имзоланди:

- Туркманистон энергетика вазирлиги ва "Ўзбекэнерго" АЖ ўртасида электр энергияни транзит қилиш ва узатиш ҳақидаги ҳамфикрлик Меморандуми;

"Газета.уз"га кўра, икки мамлакат президентлари музокаралари якунлари бўйича тузилган ҳужжат шанба куни Ўзбекистон бош вазир ўринбосари Ғуломжон Ибрагимов ҳамда Туркманистон энегретика вазири Чоримурод Пурчеков томонидан имзоланган.

Манбага кўра, мазкур меморандум Ўзбекистон энерготизими орқали Туркманистондан Қозоғистон ва Қирғизистонга электр энергияси транзити бўйича ҳамкорлик ривожини кўзда тутади.

Шунингдек, меморандум «Туркманэнерго»нинг «Ўзбекэнерго» олдидаги қарзини узиш ҳисобига электр энергиясини етказиш масалаларини ҳам ўз ичига олади.

Бундан ташқари қуйидаги ҳужжатлар ҳам имзолангани хабар қилинди:

- Туркманистоннинг атроф-муҳит ва ер захираларини муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасиўртасида атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва барқарор ривожланиш соҳасидаги ҳамкорлик келишуви;

- Туркманистон спорт давлат қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси ўртасида ҳамкорлик ҳамда ёпиқ иншоотларда V Осиё ўйинлари ва жанговар санъат турлари бўйича ўзбек спортчиларининг иштирокини ташкиллаштириш ҳақидаги баённома;

- "Туркменховаёллари" хизмати ва "Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпанияси ўртасида ҳамкорлик Меморандуми;

- "Туркменнебит" давлат концерни ва "Ўзбекнефтгаз" миллий холдинг компанияси ўртасида ҳамкорлик Меморандуми.

Томонлар, шунингдек, Ашхобод ва Тошкент шаҳарлари ўртасида биродарлик муносабатларини ўрнатиш келишуви ҳамда Сейитназар Сейди номидаги Туркманистон давлат педагогика институти ва Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети ўртасида ҳамкорлик келишувини туздилар.

Мирзиёев Ар-Риёдда

21 май куни Ўзбекистон раҳбари Ар-Риёд шаҳрида бўладиган араб-мусулмон мамлакатлари ва АҚШ саммитида иштирок этиш учун Саудия Арабистонига келди.

Саммитда Ислом ҳамкорлик ташкилотига аъзо мамлакатлар давлат раҳбарлари ва АҚШ Президенти, БМТ, Араб давлатлари лигаси, Форс кўрфази араб давлатлари ҳамкорлиги кенгаши бош котиблари иштирок этди.

Саудия Арабистони Подшоҳи Салмон бин Абдулазиз Ол Сауд форум иштирокчиларини қутлар экан, уларнинг иштироки саммит нуфузини оширишда муҳим аҳамият касб этишини таъкидлади.

Саммит доирасида Шавкат Мирзиёев бир қатор давлат раҳбарлари билан мулоқотда бўлди.

Президент Шавкат Мирзиёев АҚШ Президенти Дональд Трамп, Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев, Қозоғистон Республикаси Президенти Нурсултон Назарбоев, Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмон, Афғонистон Ислом Республикаси Президенти Ашраф Ғани, Покистон Ислом Республикаси Бош вазири Навоз Шариф, Туркия Республикаси ташқи ишлар вазири Мевлуд Човушўғли билан учрашиб, ўзаро алоқаларни янада кенгайтириш билан боғлиқ масалалар юзасидан фикр алмашди.

XS
SM
MD
LG