Линклар

Ўзбекистонликлар 1 июндан GM Uzbekistan автомобилларини сўмга сотиб олади


GM Uzbekistan автомобиллари жорий йилнинг 1 июнидан бошлаб ички бозорда сўмда сотилади.

Бу меъёр президент Мирзиёёевнинг 26 майда имзоланган, "Женерал Моторс Ўзбекистон" АЖ томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар нархларини шакллантиришни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорида белгилаб қўйилди.

Айни пайтда 2017 йил 1 июнгача бўлган муддатда тузилган барча шартномалар аввалги тартиб бўйича амалга оширилиши белгиланган.

Шунингдей, қарорда эҳтиёт қисмлар экспортини қисқартириш, инвестицияларни жалб қилган ҳолда маҳаллийлаштиришни чуқурлаштириш чораларини кўриш таъкидланган.

XS
SM
MD
LG