Линклар

Тошкентда ўтган Россия кунида Бош вазир Абдулла Арипов иштирок этди


Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов.

Тошкентдаги Россия элчихонасида Россия куни муносабати билан ўтказилган тантанали тадбирда Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов, Олий Мажлис, Ташқи ишлар вазирлиги ва бошқа вазирликлар вакиллари иштирок этдилар.

Россия элчиси Владимир Тюрденев ўз нутқида Тошкент Москванинг яқин стартегик ҳамкорларидан бири бўлиб қолаётганини таъкидлади.

Элчига кўра, президент Мирзиёевнинг 4-5 апрель кунлари Москвага қилган давлат ташрифидан сўнг Ўзбекистоннинг Россия билан алоқалари янги ва самарали даражага кўтарилди.

Владимир Тюрденев мазкур ташриф доирасида Россия билан 16 миллиард долларлик шартномаларнинг имзоланганини “мисли кўрилмаган ҳамкорлик намунаси”, деб атади.

XS
SM
MD
LG